Линклар

Шошилинч хабар
23 январ 2019, Тошкент вақти: 18:40

Роскомнадзор Би-би-сини террорчилик ғояларини тарғиб қилишда айблади


Иллюстратив сурат.

Роскомнадзор Би-би-си радиоси рус хизматини халқаро террор ташкилотлари ғояларини трансляция қилишда айблади.

Роскомнадзорнинг расмий сайтида билдирилишича, айни пайтда Би-би-си радиоси интернет ресурсларидаги контент Россия қонунчилигига нақадар тўғри келиши текширилмоқда.

Маълум бўлишича, Роскомнадзор рус хизмати сайтидаги мақолада “Ислом давлати” гуруҳи лидери Абу Бакр ал Бағдодийдан бир неча иқтибос келтирилганидан норози. Иқтибослар қандай контекстда келтирилгани ҳақида Роскомнадзор маълумот бермаган.

Аввалроқ БританиянингOfcom медиа мувофиқлаштирувчиси Москва лойиҳаси бўлган Russia Today телеканалини Скрипалларнинг заҳарланиши воқеасини нохолис ёритганликда ва бу билан Британияда матбуот учун ўрнатилган тартибни бузганликда айблаган эди.

Бунга жавобан президент Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Би-би-си радиоси Россия ва Суриядаги воқеаларни нохолис ёритаётганини иддао қилган.

XS
SM
MD
LG