Линклар

Шошилинч хабар
27 март 2019, Тошкент вақти: 05:37

Вилоят ҳокимлиги мулозими 5000 доллар пора билан ушланди


Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж. Н. катта миқдорда пора билан ушланди (“Постда”, 5 январь). Бу ҳақда ИИВ жиноят-қидирув бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Музаффар Маҳмудов маълум қилади. Ўзбекистон ватандоши Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармасига Бўстонлиқ туманидаги бўш турган ерда туристик зона ташкил этиш таклифи билан мурожаат қилган. Идора мансабдори эса 3 гектар ер ажратиш эвазига тадбиркордан 5000 доллар пора талаб қилган. Қайд этилишича, исми ошкор этилмаган ҳокимлик расмийси тезкор тадбир давомида жиноят устида ушланган. Мансабдорга нисбатан Жиноят кодексининг бир неча моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилгани хабар қилинган. ИИВ вакилига кўра, 2018 йилнинг 6 октябрь куни айнан ер ажратишга оид иш бўйича Хива шаҳри ҳокимининг ўринбосари О. Ш. ҳам хизмат хонасида 2000 доллар пора билан қўлга олинган.

XS
SM
MD
LG