Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:57

Григорий тақвими ой номларидан воз кечиб, Навоий, Улуғбек каби номлар бериш таклиф этилди


Григориан тақвимига оид ой номлари ўзбек миллий қадриятларига ёт ва шу боис уларни ўзгартириш керак, деб ҳисоблайди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Асрор Мўмин (“Адабиёт газетаси”, 2 январь). Муаллиф айни пайтда амалда бўлган ой номларини қуйидаги тартибда атоқли отларга ўзгартиришни таклиф қилган: январь – Ватан, февраль – Навоий, март – Улуғбек, апрель – Амир Темур, май – Хоразмий, июнь – Зулфия, июль – Бухорий, август – Ибн Сино, сентябрь – Беруний, октябрь – Фарғоний, ноябрь – Жалолиддин, декабрь – Авесто. “Қадриятларимизга мос тақвим яратишимиз кечиктириб бўлмайдиган ҳаётий зарурат. Қачонгача ҳар ойда қадимги римликлар тақвими, уларнинг худо ва императорларини эслаймиз?” деб ёзган муаллиф.

XS
SM
MD
LG