Линклар

Шошилинч хабар
23 январ 2019, Тошкент вақти: 18:44

Президент Мирзиёев бугун Самарқандда


Мирзиёев Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ёнида илмий-тадқиқот маркази билан танишди. Самарқанд, 2018, 11 январь.

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига хизмат сафари доирасида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди, Қуръон тиловат қилинди.

Бу ҳақда хабар қилган давлат раҳбари расмий сайтига кўра, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ёнида илмий-тадқиқот марказини қуриш ва пардозлаш ишлари ниҳоясига етказилган.

- Дунё харитасида яна бир илмий марказ пайдо бўлди. Бу марказ мамлакатимизга илм, барака олиб келади. Ёшларимизга билим, куч беради. Бу ерда ўқиганлар, зиёратган келганлар катта маънавият, маърифат олади, - деган Шавкат Мирзиёев.

Марказ илмий ходимлари томонидан “Имом Бухорий таърифи”, “Алоуддин Усмандий Самарқандий ҳаёти ва илмий мероси”, “Лубобул ҳадис асари” каби 17 та китоб нашрга тайёрланган.

Хорижий мамлакатларнинг кутубхона фондларида сақланаётган 535 та қўлёзма ва тошбосма асарларнинг электрон нусхалари олиб келинган, Марказда сақланаётган 1 168 та асарнинг каталоги тайёрланган.

XS
SM
MD
LG