Линклар

Шошилинч хабар
23 январ 2019, Тошкент вақти: 19:19

Трампнинг узоқ йиллик адвокати Конгресс олдида кўрсатма беради


Майкл Коэн

АҚШ президенти Дональд Трампнинг кўп йиллик адвокати Майкл Коэн Конгресс қўмитаси олдида кўрсатма беради. Коэн Трампнинг молиявий ўтмиши ҳамда Россияга бўлган алоқаси ҳақида сўзлаб бериши кутилмоқда.

Коэн Намоёндалар палатасининг Назорат ва ислоҳотлар қўмитаси олдида 7 февраль куни кўрсатма беради. Унинг кўрсатма бериши ҳақида палатада демократлар ғалаба қозонганидан бир ой ўтиб эълон қилинди.

Коэн узоқ йиллар давомида Трампнинг адвокати ҳамда “муаммоларни ҳал қилувчиси“ бўлиб ишлаган.

Коэн 12 декабрь куни Манхэттен федерал суди ҳукми билан уч йилга қамалди. У солиқларни яширганликда, сайлов кампаниясини молиялаштириш тўғрисидаги қонунни бузганликда ва Конгрессга ёлғон маълумот берганликда айбдор, деб топилди.

Терговнинг билдиришича, Коэн президент сайлови пайтида икки аёлга Трамп билан ишқий алоқада бўлганини жамоатчиликка ошкор этмаслиги учун 130 минг доллар пулни махфий равишда топшириш жараёнида иштирок этган. Иккинчидан, у Конгрессга президент Трампнинг Москва билан алоқалари тўғрисида ёлғон маълумот берган.

Президент Трамп эса ножўя иш қилганини рад этиб, Коэнни ёлғончи ўлароқ кўрсатишга уриниб келади.

XS
SM
MD
LG