Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:47

Париж марказида портлаш рўй берди, ўнлаб одам яраланди


Франция пойтахти Париж шаҳри марказида рўй берган портлашдан бир қанча одам яраланди.

Портлаш шаҳар марказидаги нон дўконларидан бири яқинида 12 январ куни эрталаб 9лар атрофида содир бўлди.

Портлашдан бир қанча уйнинг ойнаси синган. Дастлабки маълумотга кўра, портлашга уйлардан бирида газ сизиши сабаб бўлган.

Рейтер хабарига кўра, портлашдан ўнлаб одам жароҳат олган.

Парижда шанба куни "Сариқ нимчалилар"нинг норозилик намоишлари кутилаётган эди.

Хабарларга кўра, портлашнинг намоишларга алоқаси йўқ.

XS
SM
MD
LG