Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2020, Тошкент вақти: 11:56

Париждаги портлашда икки ўт ўчирувчи ҳалок бўлгани маълум қилинди


Франция расмийлари Париж шаҳридаги новвойхонада рўй берган портлашда икки нафар ёнғин ўчирувчи ҳалок бўлганини маълум қилди.

Жабрланганлар сони эса элликка яқин. Улардан 10 нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Париж шаҳри марказидаги Рю-де-Тревиз кўчасидаги новвойхонада портлаш газ сизиши оқибатида рўй бергани таҳмин қилинмоқда.

Портлаш юз берган вақтда цех ишламаётган бўлган.

Портлаш шу даражада кучли бўлганки, тўрт қаватли бинонинг биринчи қаватида жойлашган цех бутунлай йўқ бўлиб кетган. Яқин атрофдаги уйларнинг дераза ромлари синиб кетган.

Аксарият кўчалар ёпиб қўйилган.

XS
SM
MD
LG