Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2019, Тошкент вақти: 18:36

Ишчилари Тошкент пропискасини олиши мумкин бўлган ташкилотлар яна биттага кўпайди


“Ўзагросервис” акциядорлик жамияти ходимлари ҳам энди Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкин.

Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

“Ўзагросервис” АЖ раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди", дейилади хабарда.

Ишчилари Тошкент шаҳри ва вилоятидан прописка олиши мумкин 74 та ташкилот мавжуд эди.

Ишга қабул қилишда эндиликда прописка талаб қилинмайди.

Президент Мирзиёев олдинроқ Тошкент шаҳри ва вилоятига пропискага қўйилиши мумкин бўлган касб эгаларининг рўйхатини кенгайтирганди.

Пропискага қўйишдаги қоғозбозлик бироз енгиллаштирилган бўлса-да Тошкент пропискаси Ўзбекистон Бош қомусида кўрсатилган, фуқароларнинг мамлакат ичида эркин ҳаракатланиши ҳуқуқини қўпол бузилишига намуна бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон фуқаролари ўз пойтахтига келиб кетишда махсус рўйхатга туриши керак бўлган ва ушбу жараён мураккаблаштириб қўйилган икки давлатдан бири ҳисобланади.

Диктатура ҳукм сурувчи Шимолий Корея пойтахти Пхеньянда Тошкентдаги каби прописка тизими кучли равишда сақланиб қолган.

XS
SM
MD
LG