Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2019, Тошкент вақти: 08:24

Халқ таълими вазири таълим нашрларини “колхозлаштириш”да айбланаяпти


Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов соҳадаги муаммоларни танқид қилувчи журналистлардан кўра, нотўғри бўлса-да, айтган гапларини қўллаб-қувватловчи ҳайбаракаллачиларни афзал кўрмоқда (“XXI аср”, 17 январь).

Қайд этилишича, вазир интернетда эълон қилинган салбий хабарлар ва танқидни бартараф этишнинг ҳадисини олган. Энди эса у таълимга оид нашрларни битта қўлда жамлаш ва жиловлашга уринмоқда.

Айни пайтда regulation.gov.uz сайтида муҳокамага қўйилган “Халқ таълими тизимидаги оммавий ахборот воситалари ролини янада ошириш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси кескин танқидларга сабаб бўлмоқда. Қарор лойиҳасида таълим йўналишидаги ўнлаб газета-журналлар вазирлик назоратида бўлиши кўзда тутилган.

Бу эса матбуот нашрларининг эрки бўғилади, деган хавотирларга сабаб бўлмоқда. Халқ таълими вазирлигининг бу борадаги уринишлари “таълим нашрларини колхозлаштириш”, деб аталган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG