Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2019, Тошкент вақти: 02:05

Ўзбек ватандошлари чет элда ишлаган даврлари учун ҳам пенсия оладиган бўлди


2019 йил 1 январдан ўзбек ватандошларининг чет элда ишлаган даврлари ҳам меҳнат стажига киритиладиган бўлди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.

2019 йил 1 январдан кейинги даврда чет элда ишлаган фуқаролар пенсия билан таъминланиш миқдоридан келиб чиқиб Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари миқдорини мустақил равишда, бироқ йилига Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш санасида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт ярим баробари миқдорда белгилаши мумкин.

Таъкидланишича, фуқаронинг чет элда бўлган даврини тасдиқлаш бўйича асос, бу: Ўзбекистон давлат чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги ёзувлар (муҳрлар, штамплар ёки белгилар) ёки Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг кўрсатиб ўтилган шахснинг бошқа давлатда бўлган вақти ва консуллик ҳисобига қўйилганлиги маълумоти бўлади.

Суғурта бадалларини тўлаш тартиби: ҳар ойда ёки ҳар чоракда; бир йўла — Ўзбекистонга келган кунидан бошлаб уч ой мобайнида амалга оширилади.


Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG