Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:38

Ўзбек боксчиси Ғойибназаров доминиканлик рақиби Гарсиани нокаут қилди


18 январдан 19 январга ўтар кечаси Ню-Йорк штатининг Верона шаҳрида ўтган бокс кечаси тўқнашувларида Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони, ўзбекистонлик Фазлиддин Ғойибназаров доминиканлик боксчи Рикардо Гарсиани тўртинчи раундда техник нокаут билан енгди.

Саккиз раундлик жанг тўрт раунд давом этди. Тўртинчи раунд якунлангач, Гарсия жангни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Бунгача Фазлиддин рақибини учинчи раундда нокдаун ҳолатига ҳам туширганди.

Ғойибназароқ профессионал рингда 6 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилганди (3 та нокаут).

Рикардо Гарсиа эса 19 маротаба жанг қилиб, 14 маротаба ғалаба қозонган (9 та нокаут). 4 та жангда мағлуб бўлган, битта баҳсда дуранг қайд этган.

XS
SM
MD
LG