Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:12

Америка разведкаси Росссия, Хитой ва Шимолий Кореядан бўлажак "турфа" таҳдидлардан огоҳлантирди


Дан Коатсга кўра, АҚШ "мураккаб" муҳитга тайёр туриши лозим
Дан Коатсга кўра, АҚШ "мураккаб" муҳитга тайёр туриши лозим

22 январда АҚШ разведкаси чиқарган ҳисоботга кўра, Россиянинг ўз таъсирини кенгайтириш ҳаракатлари ва Хитой армиясининг замонавийлашуви Қўшма Штатлар юз тутажак таҳдидлар сирасига киритилган.

Ҳар тўрт йилда бир нашр этилувчи Миллий Истиҳборот Стратегияси номли ҳисобот, шунингдек, Шимолий Кореянинг ядровий қуролларни ишлаб чиқариш уринишлари, АҚШ рақиблари кибер салоҳиятининг ортиб бораётгани ва глобал сиёсий беқарорлик каби эҳтимолий таҳдидлардан огоҳлантирган.

Миллий Истиҳборот директори Дан Коатснинг ҳисоботга илова сифатида йўллаган мактубда айтишича, АҚШ истиҳборот агентликлари "мураккаб" муҳитга тайёр бўлиши лозим.

XS
SM
MD
LG