Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:19

Путин ва Эрдўғон Москвада Суриядаги вазият бўйича музокаралар ўтказади


Ражаб Тоййиб Эрдўғон
Ражаб Тоййиб Эрдўғон

Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 23 январда Москвада музокаралар ўтказади.

Турк расмийларига кўра, учрашувда Сурия шимолида "хавфсизлик зона"сини яратиш ҳақидаги Анқара таклифи кўриб чиқилади.

Учрашув арафасида Кремль чиқарган баёнотга кўра, Путин ва Эрдўғон "Суриядаги тинчлик жараёни баробарида савдо, иқтисодий ва маданий соҳалардаги муҳим жиҳатларни муҳокама қиладилар."

Туркия ва Россия Суриядаги можарода қарама-қарши жабҳаларни эгаллаган.

Россия Сурия президенти Башар Асад ҳукуматини қўллаб-қувватласа, Туркия Сурия ҳукумати кучларига қарши жанг қилаётган мухолифат жангчиларини дастаклайди.

Аммо, декабрь ойида АҚШ президенти Дональд Трамп икки мингдан кўпроқ АҚШ ҳарбийларини Суриядан олиб чиқишини эълон қилиши ортидан Россия ва Туркия Суриядаги амалиётларни мувофиқлаштиришга келишиб олди.

21 январда Эрдўғон Путин билан Сурия шимолида Туркия назорати остидаги "хавфсизлик зонаси"ни яратиш бўйича мулоқот ўтказишини айтди.

"Хавфсизлик зонаси"ни яратиш ғоясига Сурия шимолининг аксар ҳудудларини назорат қилаётган ва АҚШ иттифоқчиси бўлган Суриядаги курдлар қарши чиққан.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўтган ҳафта Туркия ҳарбий кучларини Сурия шимолига жойлаштириш ғоясини рад этди ва бу ҳудудлар Дамашқ назорати остида бўлиши лозимлигини айтди.

XS
SM
MD
LG