Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:11

ЕИ махсус вакили Тошкентда фуқаролик жамияти фаоллари билан учрашди


Абдулазиз Комилов ва Питер Бурян
Абдулазиз Комилов ва Питер Бурян

23 январь куни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Петер Буриян бошчилигидаги делегация Тошкентдаги иттифоқ ваколатхонасида фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди.

Бу ҳақда Озодликка Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.

Ташановнинг таъкидича, душанба куни Бишкекда қирғиз мулозимлари билан учрашиб, ЕИ билан ўзаро муносабатларни муҳокама қилган делегация 23 январда Тошкентга келган.

“Биз ҳуқуқ фаоллари мамлакатдаги инсон ҳуқуқларига оид вазият борасида мулоҳазаларимизни айтдик. ЕИ элчисининг айтишича, шу йилнинг 15 майида ЕИ-Ўзбекистон сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди ўтади. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ва демократия масаласида бирмунча афзалликлар ваъда қилмоқда” деди элчига иқтибосан ҳуқуқ фаоли.

Делегация Ўзбекистонга ташрифи давомида ҳукумат вакиллари, парламент аъзолари ва Ташқи ишлар маҳкамаси мулозимлари билан қатор учрашувлар ўтказади.

XS
SM
MD
LG