Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:39

Путин давлат ташрифи билан Қирғизистонга боради


Сўўрўнбай Жээнбеков ва Владимир Путин
Сўўрўнбай Жээнбеков ва Владимир Путин

Кремль президент Владимир Путиннинг Қирғизистонга сафар қилиш арафасида турганини тасдиқлади, аммо бу ташрифнинг аниқ кунини маълум қилмади.

"Ҳақиқатан ҳам, Бишкекка давлат ташрифи кун тартибида турибди," деди Кремль сўзчиси Дмитрий Песков 23 январда.

У бу ташрифни дипломатик каналлар мувофиқлаштирилаётганини қўшимча қилди.

Аввалроқ Қирғизистон президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Данияр Сидиқов президент Жээнбеков Владимир Путинни Қирғизистонга таклиф қилгани ва бу ташриф март ойи охирида бўлиши мумкинлигини айтганди.

Путин ва Жээнбеков савдо ва иқтисодий ҳамкорлик ва минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилишлари кутилмоқда.

Россия матбуотига кўра, учрашувда Россиядаги қирғиз меҳнат муҳожирлари вазияти ҳам муҳокама қилиниши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG