Линклар

Шошилинч хабар
26 январ 2020, Тошкент вақти: 23:00

Германия аҳолиси муҳожирлар оқими туфайли 83 миллионга етди


Муҳожир болакай

Германия статистика идорасига кўра, мамлакат аҳолиси ўтган йил охирига келиб 83 миллионга етди.

Федерал статистика идорасининг 25 январда чиқарган ҳисоботига кўра,ўтган йил давомида 2017 йилга нисбатан мамлакат аҳолиси 200 минг нафарга кўпайган.

Бу рақамлар Германия бирлашганидан буён бундай ўсиш илк бор кузатилганидан дарак бермоқда.

1990 йилда шарқий ва ғарбий Германия бирлашар экан мамлакат аҳолиси 79,3 миллиондан сал кўпроқ эди.

Ўтган йил 785 минг ва 805 минг оралиғида бўлса, ўлганлар сони 950 минг ва 970 минг оралиғида бўлди, дейилади статистика идораси ҳисоботида.

Аммо, мамлакатга 340 мингдан 380 мингга қадар муҳожир келиб жойлашган.

Аҳоли сони бўйича Германия 144 миллион аҳолиси бўлган Россиядан кейин Европанинг иккинчи йирикмамлакати ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG