Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2019, Тошкент вақти: 09:59

Трампнинг ҳибсга олинган собиқ маслаҳатчиси гаров эвазига озод этилди


Стоун Трамп штабини 2015 йил августда – сайловлар ўтказилишидан анча олдин тарк этган, бироқ АҚШ матбуоти шундан кейин ҳам уни Трампнинг “яқин сиёсий маслаҳатчиси” ва иттифоқдоши деб аташда давом этган.

Флоридада 25 январда ҳибсга олинган АҚШ президенти Доналд Трампнинг собиқ маслаҳатчиси ва сайлов кампанияси ташкилотчиларидан бири Рожер Стоун гаров эвазига қўйиб юборилган.

Унга учта штат – Флорида, Ню Йорк ва Виржиния штатлари ҳудудидан бошқа жойга бормаслик шарти йўқилган.

Айблов хулосасига кўра, Стоунга 7 та банд бўйича айблов қўйилган.

Тергов хулосасида у 5 марта сохта кўрсатмалар бергани, конгресс вакиллар палатасининг разведка қўмитаси тергов олиб боришига ғов бўлгани ва бошқа гувоҳларга босим ўтказишга ҳаракат қилгани айтилади.

Стоун Трамп штабини 2015 йил августда – сайловлар ўтказилишидан анча олдин тарк этган, бироқ АҚШ матбуоти шундан кейин ҳам уни Трампнинг “яқин сиёсий маслаҳатчиси” ва иттифоқдоши деб аташда давом этган.

Ўз вақтида Стоун АҚШнинг собиқ президентлари Ричард Никсон ва Роналд Рейганнинг маслаҳатчиси бўлган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG