Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2019, Тошкент вақти: 05:25

Германия аҳолиси муҳожирлар ҳисобидан рекорд даража - 83 миллиондан ошди


Германия аҳолиси 83 миллиондан ошган. Бу рақам Германия бирлашганидан буёнги энг рекорд кўрсаткичдир.

Ўтган йилнинг ўзида 2017 йилга қараганда 200 минг одамга кўпроқ ўсиш қайд этилган.

Германия Федерал статистика идораси маълумотига кўра, аҳоли ўсиши асосан муҳожирлар ҳисобидан бўлган.

1990 йилда ғарбий ва шарқий Германия бирлашганида мамлакат аҳолиси сони 79, 3 миллионни ташкил этган эди.

Ўтган йили Германияда туғилиш 785,000 - 805,000 оралиғида, ўлим сони эса 960,000 атрофида бўлган.

Германияга келган муҳожирлар сони эса ўтган йили 340,000- 380,000 оралиғида бўлган.

Германия Европадаги аҳолиси нуфузи жиҳатдан Россиядан кейин турувчи давлат ҳисобланади.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG