Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2020, Тошкент вақти: 21:05

Кекса аёлнинг бошига челак кийдирганлардан бири ЁИ кафиллигида қамоқдан озод бўлди


Кекса аëлнинг бошига челак кийдириб урганлар устидан жиноий иш қўзғатилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:11 0:00

Кекса аëлнинг бошига челак кийдириб урганлар устидан жиноий иш қўзғатилди

Самарқандда кекса аёлнинг бошига челак кийдириб, мушт туширган йигитларга суд ҳукми ўқилди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида ўтказилган жараёнда Жиноят кодексининг 277 моддаси бўйича айбланган Ширинбек Абдураҳмоновга Ёшлар иттифоқи ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан берилган кафолат хати, жабрланувчининг давоси йўқлиги, айбланувчининг қилган ишидан пушаймонлиги инобатга олиниб, шу модда санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Судда Абдураҳмонов бу ишидан пушаймонлигини билдириб, кечирим сўраган.

У суд халининг ўзида 2 ой 13 кунлик ҳибсдан озод этилган.

Унинг онаси Наргиза Розиқова ҳам омма олдида ўғлининг иши учун кечирим сўраб, озод қилинганига миннатдорчилик билдирган.

Воқеанинг бошқа иштирокчиларига нисбатан қандай жазо белгилангани тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ.

2018 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида ижтимоий тармоқларда бир тўда йигитларнинг кекса аёлнинг бошига челак кийдириб, мушт уриб йиқитганлари тасвирланган видеолавҳани Озодлик эълон қилган эди.

Кекса аëлнинг бошига челак кийдириб урганлар устидан жиноий иш қўзғатилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:11 0:00

Маълум бўлишича, воқеа 2018 йилнинг май ойида Самарқанд шаҳри Сиёб бозори яқинидаги “Шодиёна” савдо мажмуасида содир бўлгани билдирилганди.

XS
SM
MD
LG