Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:53

Вашингтондаги "Нюзеум" қарзга ботгани боис ўз биносини ижарага бермоқчи


Музейда ўз касбини бажара туриб ҳаëтидан айрилган дунëдаги 1843 журналист қаторида қирғизистонлик марҳум журналист  Алишер Соипов исми ҳам деворга ўйиб ëзилган. 
Музейда ўз касбини бажара туриб ҳаëтидан айрилган дунëдаги 1843 журналист қаторида қирғизистонлик марҳум журналист  Алишер Соипов исми ҳам деворга ўйиб ëзилган. 

Вашингтондаги "Нюзеум" медиа музейи қарзга ботгани боис ўз биносини Жон Хопкинс университетига ижарага берадиган бўлди.

Музей матбуот хизматига кўра, уларнинг қарзи 372,5 миллион долларни ташкил этмоқда.

"Нюзеум" Вашингтондаги энг оммабоп музейлардан бири. Бир йилда музейга 800 минг одам ташриф буюрган.

2008 йилда музей устидан қарайдиган ташкилот у ердаги қурилиш ишлари учун 600 миллион доллар маблағ жалб этган эди.

Аммо, бу пул озлик қилмоқда.

The Washington Post нашрига кўра, Капитолий биноси яқинида 2008 йилда очилган музей шу пайтгача зарарига ишлаб келган.

Музейда ўз касбини бажара туриб ҳаëтидан айрилган дунëдаги 1843 журналист қаторида қирғизистонлик марҳум журналист Алишер Соипов исми ҳам деворга ўйиб ëзилган.

XS
SM
MD
LG