Линклар

Шошилинч хабар
26 январ 2021, Тошкент вақти: 15:16

Ўзбекистонда 16−25 ёшдагиларнинг 17 % дан ортиғи ишсиз


Иллюстратив сурат

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 2019 йилда 9,3% ни ташкил этди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизматига таяниб маҳаллий нашрлар хабар қилди.

Айтилишича, ишсизликнинг энг юқори даражаси Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида (9,7%) ва энг пасти Тошкентда (7,9%) қайд этилган. Ишга муҳтожлар 1,368,6 минг кишидир.

Ёшлар орасида ишсизлик даражаси (30 ёшгача) 15,1% ни ташкил этди, 16−25 ёшдаги ёшлар орасида 17,0% дан ортиқ, аёллар ишсизлик даражаси 12,9% ни ташкил этди.

«Ишсизликнинг ўсиши 2017 йилга нисбатан (3,5%) ишсизлик даражаси ишсизликнинг кескин ўсишига боғлиқ эмас, балки иш билан банд бўлган аҳолини ҳисобга олиш методологиясини такомиллаштириш билан боғлиқ бўлиб, бу иш билан банд бўлганларни тўлиқ ҳисобга олиш имкониятини яратди», дейилади хабарда.

Меҳнат ресурсларининг сони 18,8 миллион кишини ташкил этди. Иқтисодий фаол аҳоли сони 14,6 миллион кишини, иқтисодий ночор аҳоли сони эса 4,1 миллион кишини ташкил этди.

Саноат тармоқларида иш билан банд бўлганлар сони 13,2 миллионга етди. Иқтисодиётнинг расмий секторида банд бўлганлар сони 5,4 миллионни ташкил этди.

2018 йилнинг сентябрида Тошкентда потенциал ишсизлик даражаси 20 фоизни ташкил этаётгани ҳақда Олий Мажлис Сенати комиссиясининг ҳисоботига таянган ҳолда Регнум агентлиги маълум қилган эди.

Расмий маълумотда айтилишича, пойтахтда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 1,5 миллион одамни ташкил қилади. Улардан фақат 1 миллион 100 минг нафари доимий иш ўринларига эга. 99 мингга яқин одам расман ишсиз деб тан олинган, 90 минг одам меҳант мигранти ҳисобланади. Ёшлар орасида 39 минг нафари иш излаётганлардир.

XS
SM
MD
LG