Линклар

Шошилинч хабар
05 декабр 2019, Тошкент вақти: 22:19

Bloomberg: Венесуэладан Москвага учган самолётга 20 тонна олтин юкланди


Венесуэлага учган Nordwind ширкати самолёти.

Москвадан Венесуэла пойтахти Каракасга қандай мақсадда учиб боргани номаълум бўлган Nordwind ширкатига қарашли самолёт 31 январь куни яна Москвага қайтди. Бу ҳақда Flightradar хизмати маълум қилди.

Bloomberg нашрининг билдиришича, бортида ҳеч қандай йўловчи ва юк бўлмагани иддао қилинган Boeing 777 Каракасга 29 январда учиб келган эди. Венесуэла ҳукумати Москвадан самолёт учиб келгани тўғрисидаги маълумотни инкор қилган. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам Россия ҳукуматининг бундан хабари йўқлигини айтган.

Бироқ Венесуэла парламенти депутати Хосе Гeрра Марказий банк мамлакатдан 20 тонна олтинни Россияга олиб чиқиб кетиш учун бу самолётни жўнатганини билдирган эди.

Bloomberg нашрининг манбаси Марказий банк бу самолётга 20 тонна олтинни юклаганини айтган. Бу Венесуэла олтин заҳирасининг 20 фоизини ташкил қилади.

Айни пайтда Венесуэлада сиёсий инқироз давом этмоқда. Сўнгги хабарларга қараганда, АҚШ президенти Дональд Трамп ўзини вақтинча президент деб эълон қилган парламент раиси Хуан Гуайдо билан телефон орқали мулоқот ўказиб, уни қўллаб-қувватлади.

29 январда эса Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров: “Венесуэла президенти Николас Мадурони қўллаш учун Россия қўлдан келган барча ишни қилади”¸ деб баëнот берди.

АҚШ¸ Канада¸ қатор Лотин Америкаси ва Европа ҳукуматлари Гуайдони муваққат президент сифатида тан олди. Айни пайтда¸ Россия¸ Хитой ва Туркия¸ овозларни сохталаштириш эвазига иккинчи марта президентликда қолгани айтилаëтган Мадурони қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG