Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2019, Тошкент вақти: 05:29

Чимкентда 137 нафар ўзбекистонлик ноқонуний муҳожир қўлга олинган 


.

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ноқонуний миграцияга қарши ўтказилган махсус амалиётда 137 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Вазирликка кўра, ушланган ноқонуний муҳожирлар суд қарори билан мамлакатга киришга тақиқ шарти билан Қозоғистон ҳудудидан чиқариб юборилган.

Хабарда айтилишича, Қозоғистон ИИВ миграция хизмати ва криминал полиция Департаменти ходимлари томонидан Олма-Ота шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари учун ноқонуний миграцияни ташкиллаштириш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига ҳам чек қўйилган.

Ноқонуний миграция каналини ХХРнинг икки фуқароси ва қозоғистонлик аёл ташкиллаштирилгани қўшимча қилинган.

"Улар ушланган, ҚР ЖК 394 моддаси 2 қисми (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда ноқонуний миграцияни ташкил этиш) билан судгача бўлган суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, Олма-Ота шаҳрида Қозоғистонда ноқонуний бўлиб турган 9 нафар ХХР фуқароси ва уларга ҳамроҳлик қилиб юрган шасхлар - Қозоғистон фуқаролари қўлга олинди. Чет элликлар суд қарори билан мамлакатга киришга тақиқ шарти билан Қозоғистон ҳудудидан чиқариб юборилган", - дейилади ИИВ хабарида.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG