Линклар

Шошилинч хабар
18 январ 2020, Тошкент вақти: 22:21

ОФК Одил Аҳмедовни 10 минг долларлик жаримага тортди


Осиё футбол конфедерациясининг тартиб-интизом ва этика қўмитаси Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовни Осиё кубогининг нимчорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтган Австралия-Ўзбекистон ўйинидан кейин флэш-интерьюга келмаганлиги учун 10 минг доллар миқдоридаги жаримага тортди.

Осиё кубогининг плей-офф баҳсида Ўзбекистон жамоаси пенальтилар сериясида 2:4 ҳисоби билан мағлуб бўлган эди.

Одил Аҳмедов майдонда 120 дақиқа сардорлик боғичини тақиб, тўп сурган эди.

У ўйин якунидан сўнг футболчи турнир қонун-қоидаларига кўра бўлиб ўтиши шарт бўлган флэш-интервьюга келмаган.

ОФК қўмитасининг қарорига кўра, энди Аҳмедов 10 минг доллар миқдорда жарима тўлаши шарт.

Ушбу сумма 30 кун ичида ОФК ҳисоб-рақамига ўтказилиши лозим.

Таъкидланишича, Одил Аҳмедов яна бир марта шундай қоидабузарликка йўл қўйса, бундан ҳам жиддийроқ жазога тортилиши мумкин.

Осиё кубоги финалида Қатар Япония устидан ғалаба қозонди ва Осиё чемпиони бўлди.

1 февраль куни бўлиб ўтган финалга ўзбекистонлик Равшан Эрматов бош ҳакамлик қилди.

XS
SM
MD
LG