Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:07

Мисрда 2000 йиллик 40га яқин мўмиёланган жасад топилди


Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Миср пойтахти Қоҳира жанубида жойлашган Миня вилояти чўлидаги кўҳна дахмалардан 2000 йилдан олдинги 40га яқин мўмиёланган жасад топилди.

Расмийлар дахма Птолемей, эрта Рим ва Византия (Бобил) даврларига тенгдош эканини айтмоқда.

Археолог Рами Расмий 40 мўмиёланган жасад орасида 12 нафар бола ва жониворлар жасади ҳам борлигини маълум қилди. Қолганлари эркак ва аёллар жасадидир.

Расмийлар айрим мўмиёланган жасадлар “оддий халққа хос қўл ёзуви” билан безатилганини хабар қилди. Қадимги Мисрда бу ёзувдан оддий халқ фойдаланган.

Дахмада яна сопол идишлар, папирус қоғози ва жасадларнинг рангли ғилофлари бор.

Қадимги Мисрда жасадларни мўмиёлаш Искандар Мақдунийнинг издоши - Птолемей асос солган подшолик даврида ҳам давом эттирилган.

Миня вилоятидаги дахмалар 2018 йилги қазишмалар вақтида кашф қилинган эди. Қадимги даврларни тадқик қилиш вазирлиги вакилининг билдиришича, коммунал дахма “майда буржуазияга мансуб оилага тааллуқли”.

Кейинги ойларда Мисрда кўҳна даврларга оид кўплаб ашёлар топилмоқда. Мамлакат ҳукумати бу билан “араб баҳори” қўзғолони, бир қанча қақшатқич террорчилик ҳужумлари ва ҳарбий тўнтариш оқибатида камайиб кетган сайёҳлар сони яна ошишига умид қилмоқда.

XS
SM
MD
LG