Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2019, Тошкент вақти: 15:27

Хоманаий: "Америкага ўлим" шиори Америка халқига эмас Трампга қарши қаратилган


Оятуллоҳ Али Хоманаий

Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий “Америкага ўлим” шиори Америка халқига эмас, балки АҚШ Президенти Дональд Трамп ва америкалик бошқа раҳбарларга қаратилганини айтди.

- "Америкага ўлим” шиори Трампга ўлим, [Миллий Хавфсизлик маслаҳатчиси] Жон Болтон, ва [Давлат котиби Майк] Помпеога қарши қаратилган. “Америка ўлим” дегани унинг қоидаларига ўлим дегани, деди 8 февралда Эрон Армияси ҳаво кучлари йиғинида чиқиш қилган Хоманаий.

"Америкага ўлим" шиори Эронда давлат уюштирувчи маршлар ва тадбирларда, жумладан жума намозларида жўр овозда давомли айтиб келинади.

- Бу ўша мамлакатни идора қилаётган оз сонли одамларга ўлим деганди. Биз Америкага қарши ҳеч қандай адоватимиз йўқ, дея қўшимча қилди Хоманаий.

Хоманаийнинг айтишича, Вашингтон Теҳронга нисбатан душманона сиёсатини тўхтатмагунича, Эрон "Америкага ўлим" деган шиордан воз кечмайди.

- Америка ўзининг ёмонлиги, аралашувчанлиги ва ваҳшийлигини тўхтатмас экан, Эрон халқи "Америкага ўлим" деган шиорини тарк этмайди, - дея илова қилди Хоманаий.

Эрон ва Қўшма Штатлар ўртасидаги зиддият Трамп Ядровий битимдан чиқиб кетгани ва Эронга жазо чораларини кучайтиришга қарор қилганидан кейин янада кучая бошлади.

2015 йилда имзоланган битимга мувофиқ, Эрон ядровий дастурдан воз кечган ва унга қўйилган санкциялар олиб ташланган эди.

Битимни имзолаган Европа давлатлари уни сақлаб қолишга уринмоқда, аммо Хоманаий уларга ишониб бўлмаслигини айтди.

- Мен америкаликлар сингари европаликларга ҳам ишонмасликни тавсия қиламан, - деди Хоманаий. – Биз улар билан алоқа қилманг деб айтмаймиз, аммо уларга ишонч масаласи бор.

Яқинда Британия, Франция ва Германия ширкатларга, Қўшма Штатлар санкцияларига дучор бўлмасдан, Эрон билан савдо қилишга изн берувчи механизмни ишлаб чиқди.

Мазкур механизмни Европа Иттифоқи ҳам олқишлади.

Олдинроқ Европа Иттифоқи Эроннинг "беқарорлаштирувчи" баллистик рекаталар дастурини танқид қилиб чиққанди.

XS
SM
MD
LG