Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2019, Тошкент вақти: 21:15

"Роскосмос" 2031 йилда Ойга одам қўндиришни режаламоқда


Россиянинг "Роскосмос" агентлиги 2031 йилда Ойга одам қўндиришни режалаётганини маълум қилди.

"Миссия мақсади: Ойга биринчи экипажни етказиш", - дейилади "Роскосмос"нинг 2031 йилга қилинган режасида.

Ҳужжатда келтирилишича, экипаж аъзолари "Ойда космонавтлар фаолияти операцияси"ни машқ қилиб, "Россия Фазо Агентлиги топшириқлари бўйича ишларни амалга оширишлари" керак бўлади.

2032 йилда спутникка луномобиль (бу космонавтлар ҳаракатланишига имконият берувчи оғир луноход), ҳамда иккинчи экспедиция экипажини етказиб бериш белгиланган.

"Экспедиция 2033 йилда луномобилда илмий изланишлар йўлида узоқ масофаларга сафарларни амалга ошириб, робототехника мажмуаларини тестдан ўтказиши керак бўлади", дейилган "Роскосмос"нинг 2031 йилга мўлжалланган режасида.


XS
SM
MD
LG