Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2019, Тошкент вақти: 06:27

Тошкентдаги Crafers қандолат фабрикасининг юздан зиёд ишчиси огоҳлантирувсиз бўшатилган


Тошкентдаги Crafers қандолат фабрикасининг юздан зиёд ишчиси огоҳлантирувсиз ишдан бўшатилган.

Бу ҳақда фабриканинг ишидан айрилган бир қанча ишчиси Озодликка маълум қилди.

-105 ҳамкасбимиз иши билан ҳайрлашди, - деб билдирди фабриканинг исми сир қолишини сўраган собиқ ишчиси.

Ходимларнинг ишдан бўшатилиши ҳақида фабрика раҳбарияти Озодликка изоҳ бермади.

Бундан олдин қандолат фабрикаси ишчилари Ўзбекистон Конституцияси ва тарихи бўйича имтиҳондан ўтказилгани ҳақида Озодлик хабар берган эди.

Ўтган ой эса қандолат фабрикаси ишчилари белгилаб қўйилган вақтдан ортиқча ишлатилаётганликлари ҳақида Озодликка шикоят қилишганди.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси мулозимига кўра¸ Crafers қандолат фабрикаси ишчилари касаба уюшмасига аъзо бўлмагани боис, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имкони чекланган.

Тошкент шаҳридаги собиқ “Лак-бўёқ” заводи ўрнида ташкил этилган “Амилов” фабрикаси (кейинчалик фабрика номи Crafers дея ўзгартирилди) 2018 йилнинг 5 октябрда ишга туширилган эди. 2018 йилнинг 26 октябрида айни фабрикани бориб кўрган президент Шавкат Мирзиëев 850 киши учун иш ўрни яратилганини олқишлаган эди.

Расмий матбуотда ëзилишича¸ 32 гектарлик ҳудудда жойлашган корхона йилига 50 минг тоннага яқин қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга.

XS
SM
MD
LG