Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:10

Тошкент Аграр университети декани муовини пора билан ушланди


Кузатувчилар Ўзбекистон олий таълим тизими коррупция ботқоғига ботганини айтиб келишади.
Кузатувчилар Ўзбекистон олий таълим тизими коррупция ботқоғига ботганини айтиб келишади.

Тошкент давлат аграр университети декани ўринбосари 2-босқич талабасининг якуний имтихонга киришига рухсат бериш эвазига 600 минг сўм олаётган вақтда қўлга олинган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси 9 феврал куни маълум қилди.

Бош прокуратура билдирувида Тошкент давлат аграр университети декани ўринбосарининг исми айтилмаган.

"Декан муовини мунтазам равишда дарс соатларини қолдирган 11 нафар талабаларни имтиҳонларга киришларига рухсат бериши эвазига олган жами 4,6 млн. сўм пул маблағларини ихтиёрий равишда тақдим қилди", - дейилади Бош прокуратура билдирувида.

Кузатувчилар Ўзбекистон олий таълим тизими коррупция ботқоғига ботганини айтиб келишади.

Олий ўқув юртларида муаммонинг пайдо бўлишига асосан ўқитувчи профессорларнинг маоши пастлиги, ҳусусий олий ўқув юртларининг йўқлиги, талабаларнинг ўз ҳуқуқларини билмаслиги, ўқишни истамаслиги ва порахўрликдан талбаларнинг манфаатдорлиги сабаб бўлмоқда

XS
SM
MD
LG