Линклар

Шошилинч хабар
16 феврал 2019, Тошкент вақти: 08:28

Истанбулда кўп қаватли бино қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 21 кишига етди (ВИДЕО)


Истанбулда қулаган бино.

Истанбул марказидаги Қартал мавзесида саккиз қаватли бино қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 21 нафарга етди.

Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлунинг 10 февралда билдиришича, вайроналар остидан 14 нафар жароҳатланган одам қутқариб олинди.

Дастлабки маълумотларга қараганда, уй қулаган вақтда бинода 35 киши бўлган. Уларнинг шахси аниқланди.

Истанбулда саккиз қаватли бино 6 февраль куни номаълум сабабларга кўра қулаб тушгани хабар қилинган эди. Ўшанда камида 4 киши ҳалок бўлгани билдирилганди.

Туркия: Истанбулда кўп қаватли бино қулаб тушди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:44 0:00

Айни пайтда прокуратура бу воқеа юзасидан суриштирув-тергов ишларини олиб бормоқда. Бинонинг қулашига эҳтимолий сабаб сифатида юқори қаватлардаги ноқонуний қурилмалар келтирилмоқда.

Туркиянинг атроф-муҳит ва шаҳарсозлик вазири Мурат Қурумнинг айтишича, уйнинг қурилишида ишлатилган бетонда катта миқдорда денгиз қуми топилган.

XS
SM
MD
LG