Линклар

Шошилинч хабар
23 июл 2019, Тошкент вақти: 14:12

Пентагон раҳбари Шэнахэн Афғонистонга кутилмаган ташриф билан борди


АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Патрик Шэнахэн (ўнгдан иккинчи)Афғонистонга кутилмаган ташриф билан борди. Кобул, 11 февраль.

АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажараётган Патрик Шэнахэн Афғонистонга кутилмаган ташриф билан борди.

Кейинги ойларда Вашингтон Афғонистон расмийларини толиблар билан тинчлик шартномасини имзолашга чорлаб келади.

11 февраль куни Афғонистонга етиб борган Шэнахэн Афғонистон етакчилари билан учрашиб, уларга мамлакат келажаги ўз қўлларида эканлигини таъкидлаб айтди.

- Афғонистон бўйича олиб борилаётган музокараларда Афғонистон ҳукуматининг қатнашиши жуда муҳим. Афғонлар Афғонистон келажаги қандай бўлишини ўзлари ҳал қилади, - деди у.

Айримлар толиблар билан ҳар қандай тинчлик шартномаси имзоланишига қарши. Жангари гуруҳ эса, Кобулдаги ҳукуматни Ғарб давлатлари “қўғирчоғи” деб атаб, Афғонистон расмийлари билан музокара олиб боришдан бош тортиб келади.

Шэнахэн Афғонистондаги 14 мингга яқин АҚШ ҳарбийи сонини озайтириш бўйича буйруқ келиб тушмаганини айтди. Айрим хабарларга кўра, президент Дональд Трамп мамлакатдаги Америка ҳарбийлари сонини икки баробарга қисқартиришни истайди.

XS
SM
MD
LG