Линклар

Шошилинч хабар
23 июл 2019, Тошкент вақти: 14:15

АҚШ қўмондони: Суриядан қўшинларни олиб чиқиб кетишни бошлашимизга бир неча ҳафта қолди


Генерал Жосеф Вотел

Яқин Шарқдаги АҚШ кучларига етакчилик қилаётган Пентагон қўмондони Суриядан Америка қўшинларини олиб чиқиб кетиш бир неча ҳафтадан кейин бошланишини айтди.

10 февраль куни АҚШ қуролли кучлари қўмондонлиги бошлиғи генерал Жосеф Вотел Суриядаги вазиятга таянган ҳолда аниқ сана белгиланишини айтди. Ҳозир мамлакатда тақрибан 2 минг нафар АҚШ ҳарбийси бор. Улар “Ислом давлати” гуруҳи қолдиқларига қарши курашаётган Сурия Араб кучлари ҳамда курд исёнчиларига кўмаклашиб келади.

АҚШ ҳарбийларининг Суриядан олиб чиқиб кетилиши ҳақида бир-бирига зид хабарлар тарқатилди. Айрим манбаларга кўра, ушбу жараён аллақачон бошлаб юборилган.

Вотел, шунингдек, АҚШ қўшни Ироқда ўз қўшинлари сонини оширмаслигини айтди. Айни дамда Ироқда 5 минг нафар Америка ҳарбийси бўлиб, улар Бағдоддаги ҳукуматга “Ислом давлати”га қарши курашда кўмаклашиб келади.

XS
SM
MD
LG