Линклар

Шошилинч хабар
21 феврал 2019, Тошкент вақти: 21:04

Швеция ширкати инглиз тили ўқитувчиларининг билим даражасини текширади


Иллюстратив сурат.

Швециянинг EF Language Learning Solutions ширкати Ўзбекистондаги инглиз тили ўқитувчиларини бепул тестдан ўтказади ва уларнинг билим даражасини аниқлайди.

Podrobno.uz нашрининг 13 февралда хабар беришича, бу борада Халқ таълими вазирлиги ва EF Language Learning Solutions ширкати ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Хабарда айтилишича, билим даражаси юқори бўлган инглиз тили ўқитувчилари Европа ва АҚШ олийгоҳларига малака ошириш учун юборилади.

Бундан ташқари ширкат IELTS/TOEFL эквиваленти бўлган ва халқаро даражада тан олинган EF Standard English Test сертификати асосида ўзбек ўқитувчиларини тайёрлашга ҳам кўмаклашишни таклиф қилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги Швеция ширкати таълим муассасалари раҳбарларини тайёрлаш ва малакасини оширишга ҳам кўмаклашишини билдирди.

XS
SM
MD
LG