Линклар

Шошилинч хабар
21 феврал 2019, Тошкент вақти: 21:00

Ўзбекистондаги қазилма бойликлар захираларининг фақат 20 фоизи ўрганилган


Иллюстратив сурат.

Ўзбекистон олтин, уран, газ, фосфатлар, мис бўйича энг кўп захирага эга бўлган давлатлар ўнлигига киради.

Регнум агентлигининг 13 февралда хабар беришича, Ўзбекистон геология ва минерал захиралар давлат қўмитаси раиси ўринбосари Азам Қосимхўжаев бу масалада Тошкентда ўтган Business Sweden форуми пайтида маълум қилган.

Унга кўра, Ўзбекистонда бугунги кунда табиий бойликлар захиралари мавжуд бўлган майдонларнинг фақат 20 фоизигина ўрганилган

Қосимхўжаевнинг айтишича, айни пайтда Ўзбекистон хорижлик инвесторлар учун 31та ҳудудни тақдими этишга тайёр. Бу ҳудудлардаги олтин захираси 151 тоннани, кумуш захираси 1200 тоннани ташкил қилади.

“Бундан ташқари рангли металлар захираси мавжуд бўлган 18та ҳудудни ҳам ўзлаштириш мумкин. Бу ерлардаги мис захираси 1,6 миллион тоннани, рух захираси 3,9 миллион тоннани, қўрғошин захираси 3,1 миллион тоннани, камёб металлар захираси 24 минг тоннани ташкил этади”, деб айтган Қосимхўжаев.

Расмийга кўра, бугунги кунгача Ўзбекистонда табиий бойликлар мавжуд майдонларни ўзлаштиришга қаратилган 1800та лицензия берилган. Лицензияларнинг 611таси 2018 йилда берилган.

XS
SM
MD
LG