Линклар

Шошилинч хабар
21 феврал 2019, Тошкент вақти: 21:46

Тожикистон Ўзбекистонга сотиладиган электр энергияси нархини оширмоқчи


Иллюстратив сурат.

Тожикистон баҳор-ёз мавсумида Ўзбекистонга сотиладиган электр энергияси нархини қимматлатмоқчи. Бу ҳақда 13 февраль куни Тожикистоннинг “Барқи тожик” давлат энергохолдингига таянган ҳолда Азия-Плюс агентлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, айни пайтда Ўзбекистонга баҳор-ёз мавсумида электр энергияси етказиб бериш юзасидан музокаралар ўтказилмоқда.

“Барқи тожик” раҳбари Мирзо Исмоилзода жорий йилда Тожикистон электр энергияси учун ўтган йилга қараганда қимматроқ нарх белгилаётганини билдирди. Нархнинг қанчага қимматлаши томонлар келишиб олганидан сўнг маълум қилинади.

Ўтган йили Ўзбекистон Тожикистондан олинган электр энергиясининг ҳар бир киловатти учун 2 центдан ҳақ тўлаган.

Жорий йилда Тожикистон Ўзбекистонга 1,6 миллиард киловатт соат электр энергияси етказиб бермоқчи. Бу рақам ўтган йилгидан 200 миллион киловатт соатга кўпдир.

Ўзбекистон 2009 йилда Марказий Осиё ягона энерготизим ҳалқасидан чиққанидан сўнг Тожикистондан электр энергияси сотиб олишни тўхтатган эди. 2018 йилнинг апрелидан эса Ўзбекистон Тожикистондан электр энергиясини қайта сотиб ола бошлади.

XS
SM
MD
LG