Линклар

Шошилинч хабар
21 феврал 2019, Тошкент вақти: 21:03

НАТО Бош котиби Европада янги ядровий ракеталар ўрнатилмаслигини билдирди


НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг..

Брюсселда 13 февралда НАТОга аъзо давлатлар Мудофаа вазирларининг навбатдаги саммитида АҚШ ва Россиянинг ўрта ва кичик масофага отиладиган ракеталарни қисқартириш шартномасидан чиқиши ортидан жахонда хавфсизлик масаласида юзага келган янги вазият муҳокама қилинди.

-Айни пайтда НАТО Россия бу шартнома талабларини бузгани оқибатида юзага келган вазиятни ўрганмоқда. Мен бу жараён тўғрисида олдиндан хулоса чиқармоқчи эмасман. Лекин бизнинг жавоб қадамларимиз мувофиқлаштирилган ҳолда фақат ўзимизни мудофаа қилишга қаратилган бўлади. Биз Европада янги ядровий ракеталарни ўрнатмоқчи эмасмиз,-деди НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг.

Қўшма Штатлар 2 февралдан бошлаб кичик ва ўрта масофага отиладиган ракеталар бўйича имзоланган шартномадаги мажбуриятларини бажаришни тўхтатган.

Вашингтон Москвани Ядровий ракеталар тўғрисидаги шартномага амал қилмаётганликда бир неча бор айблаб, кейин бу шартномадан чиққанини билдирган эди.

Президент Трамп 2 февраль куни Вашингтон 1987 йилда имзоланган мазкур шартномадан чиқиш режасини 6 ой мобайнида босқичма-босқич амалга оширишини айтган.

Бунинг ортидан президент Путин ҳам Россия шартномадан чиқишини ҳамда янги турдаги ракеталарни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG