Линклар

Шошилинч хабар
22 апрел 2019, Тошкент вақти: 12:42

Германияда 1945 йилдаги бомбардимонда ҳалок бўлган одамлар хотирланди


Дрезденда ўтган намойишлардан бири.

Германиянинг Дрезден шаҳрида 11 мингдан кўпроқ одам шаҳар атрофини халқа қилиб ўраб, Иккинчи жаҳон уруши пайтида ҳалок бўлган дрезденликларни хотирлади.

Бундан 74 йил аввал - 1945 йилда Британия ва АҚШ қўшинлари Дрезден шаҳрини бомбардимон қилган эди. Тарихчиларнинг билдиришича, бомбардимон оқибатида шаҳарда камида 23 минг одам ҳалок бўлган. Шаҳарга 13 февралдан 15 февралгача жами 3900 тонна бомба ташланган.

Тадбир ташкилотчиларига кўра, ҳар йили ўтказиладиган бу акция тинчлик ва ўзаро ярашувнинг рамзига айланган.

Тадбирда Польшанинг Вроцлав ва Британиянинг Ковентри шаҳри вакиллари ҳам иштирок этдилар. Бу икки шаҳар ҳам Иккинчи жаҳон уруши пайтида даҳшатли бомбардимонларни бошдан кечирган.

XS
SM
MD
LG