Линклар

Шошилинч хабар
21 феврал 2019, Тошкент вақти: 21:03

АҚШнинг давлат қарзи тарихда биринчи марта 22 триллион доллардан ошиб кетди


Иллюстратив сурат.

АҚШнинг давлат қарзи тарихда биринчи марта 22 триллион доллардан ошиб кетди. АҚШ Молия вазирлигининг 13 февралда билдиришича, Дональд Трамп президентликка киришганидан то шу кунга қадар давлат қарзи миқдори 2 триллион долларга кўпайган.

Расмий маълумотда айтилишича, давлат қарзи миқдорининг ўсиб кетишига 2017 йилда Трамп ташаббуси билан ўтказилган солиқ ислоҳоти сабаб бўлди. Бунинг натижасида федерал бюджетга режалаштирилганидан бир ярим триллион доллар оз маблағ тушган.

Чиқимларни ва ҳарбий ҳаражатларни кўпайтириш тўғрисида қонунлар қабул қилингани ҳам давлат қарзининг кўпайишига омил яратди.

Молия вазирлигининг таъкидлашича, бюджет камомади 2019 йилда 897 миллиард долларни ташкил қилди. Камомад 2022 йилгача 1 миллиард долларга етиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Бюджет камомадига ижтимоий нафақаларнинг оширилгани ва 65 ёшдан катта бўлган одамларга "Медикэр" тиббий суғуртасининг жорий этилгани сабаб бўлди.

XS
SM
MD
LG