Линклар

Шошилинч хабар
22 апрел 2019, Тошкент вақти: 11:24

Хитойдаги қозоқлар ҳуқуқини ҳимоя қилаётган фаол Олмаотада судланди


Серикжан Билаш.

Хитойдаги этник қозоқлар вазиятидан ташвиш билдираётган “Атажурт” нодавлат ташкилоти раҳбари Серикжан Билаш 13 февралда Олмаота туманлараро суди томонидан “давлат рўйхатидан ўтмаган ташкилотни тузиш ва аъзо бўлиш”да айбдор деб топилда ҳамда жаримага тортилди.

Суд ҳукми билан Серикжан Билаш давлат ҳисобига 252 минг танга, яъни 670 доллар жарима тўлайди.

Фаол ўзига билдирилган айбловни тан олмади ва юқори судга шикоят қилишини билдирди. Билашнинг айтишича, у “Атажурт” ташкилотини икки марта давлат рўйхатидан ўтказишга ҳаракат қилган, аммо ҳар сафар унга рад жавоби берилган.

У Хитойда босимга учраётган этник хитойларга маънавий ва ҳуқуқий кўмак кўрсатишда давом этишини айтди.

Серикжан Билаш Шинжон-Уйғур мухториятидаги “қайта тарбиялаш лагерлари”га қамалаётган этник қозоқлар ва қирғизлар ҳуқуқини ҳимоя қилиб Олмаотада қатор тадбирларни ўтказган эди.

XS
SM
MD
LG