Линклар

Шошилинч хабар
21 феврал 2019, Тошкент вақти: 21:25

Миллиардер Майкл Блумберг президент Трампнинг рақибига 500 миллион доллар бермоқчи


Миллиардер Майкл Блумберг.

Миллиардер Майкл Блумберг 2020 йилги президентлик сайловида Дональд Трампга рақиблик қиладиган номзоднинг сайловолди кампаниясига 500 миллион доллар беришини билдирди.

Politico нашрининг ёзишича, Нью-Йоркнинг собиқ мэри ва Bloомberg ширкатининг асосчиси Майкл Блумберг Трампнинг сайловдаги рақибларидан бирига айланиши ҳам мумкин.

Ҳозирча миллиардер 2020 йилдаги президентлик сайловига Демократик партиядан номзодини кўрсатиш масаласида бир қарорга келган эмас.

Блумберг бермоқчи бўлган пул Дональд Трамп 2016 йилда ўз сайлов кампанияси даврида сарфлаган маблағдан 175 миллион долларга кўпроқдир.

Хабарда айтилишича, 500 миллион доллар Блумберг бойлигининг 1 фоизини ташкил қилади. У Нью-Йорк мэрлигига сайланиш жараёнида 100 миллион доллар сарфлаган.

XS
SM
MD
LG