Линклар

Шошилинч хабар
21 феврал 2020, Тошкент вақти: 18:45

Қотил йигит ўлдирилган жасаднинг бармоғидан суғуриб олинган узукни қайлиғига туҳфа қилди


Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида мудҳиш жиноят рўй берди (“Инсон ва қонун”, 12 февраль). Бу ҳақда Тошкент вилоят прокуратураси бўлим прокурори Райҳон Юсупова маълум қилган. Аввал уч марта судланган 34 ёшли йигит онасининг кекса дугонаси уйига борган. 70 дан ошган уй соҳибаси яқин дугонасининг ўғлидан шубҳаланмай, уни ичкарига бошлаган. Йигит эса ҳимоясиз кекса аёлни аёвсиз калтаклаган, сўнг чавақлаб ўлдирган. Жиноятни содир этишда унга икки шериги ёрдам берган. Улар қотиллик эвазига 20 минг сўмлик қўл телефони, 250 минг сўмлик кумуш узук, 50 минг сўмлик кумуш занжир, бир килоча гўшт, балиқ консерваси ҳамда 200 минг сўм нақд пулни қўлга киритишган. Қайд этилишича, уч йигит одам қонига ботган гўшт ва консервани оила аъзолари билан бир дастурхонда тановул қилган. Улардан бири ҳатто ўлдирилган жасаднинг бармоғидан суғуриб олинган узукни қайлиғига совға қилган. Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди қотилликда айбланган уч судланувчига 19 йилдан 25 йилгача бўлган озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлаган. Жиноий ишга оид бошқа тафсилотлар очиқланмаган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG