Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:06

Рен Женгфей: АҚШ ҳеч қачон бизни бука олмайди


Huawei компанияси сўнгги ойларда кўпчилик эътиборига тушиб қолди.
Huawei компанияси сўнгги ойларда кўпчилик эътиборига тушиб қолди.

Хитой телекоммуникация гиганти – Huawei компанияси асосчиси АҚШнинг уни қора рўйхатга киритиш борасидаги уринишларига жавоб қайтариб, дунё Huawei компаниясисиз ва унинг “илғор” технологиясисиз ҳеч нарса қила олмайди, деб айтди.

− АҚШ ҳеч қачон бизни бука олмайди, − деди Рен Женгфей Би-Би-Сига берган интервьюсида. – Жаҳон биздан воз кеча олмайди, чунки компаниямиз илғор технологияга эга.

74 яшар жаноб Рен Huawei компаниясининг молиявий масалалар бўйича директори Менг Ванжоунинг ҳибсга олиниши ортида “сиёсий сабаблар” турганини айтди.

Менг хоним АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини бузганликда айбланмоқда.

Келаси ойда уни АҚШга экстрадиция қилиш иши судда кўрилади.

Биз бунга қаршимиз, − деди у. – Лекин масалани ҳал этишни судларга қўйиб берамиз.

Huawei компаниясининг тортинчоқ асосчиси сўнгги ойларда ҳамманинг эътиборига тушиб қолди, чунки АҚШ кампания бошлаб, бошқа мамлакатларни Huawei технологиясидан фойдаланишни тақиқлашга даъват қилмоқда.

Ўтган йили Австралия ҳукумати хавфсизлик хавотиридан келиб чиқиб, Huawei компаниясининг келгуси 5G тармоғини ўрнатишга мўлжалланган ускуналаридан воз кечди.

Айни чоқда хабар қилинишича, Чехия Республикаси Huawei компаниясини солиқ портали яратиш бўйича 20 миллион евролик тендердан чиқариб ташлади.

АҚШ прокурорлари компанияни савдо сирларини ўғирлаганликда айбламоқда.

Уларга кўра, Huawei рақибларининг технологиясини ўғирлаш учун ходимларига мукофот ваъда қилган эмиш.

Жаноб Рен босим тобора ўсиб бораётганини рад этди.

Ғарбда чироқ ўчса ҳам, Шарқ порлаб тураверади, − деди у. – Америка бутун дунё дегани эмас. Улар анча-мунча мамлакатларни вақтинча бизнинг технологиямиздан фойдаланмасликка қўндириши мумкин, биз ходимлари сонини қисқартариб, компания ҳажмини камайтириш билан муаммони ҳал эта оламиз.

АҚШнинг иттифоқчиларини Huawei технологиясидан фойдаланмасликка кўндиришга уриниш ҳоллари ортиб бормоқда. Лекин ҳамма ҳам ундан воз кечаётгапни йўқ.

Британия разведкаси Huawei компанияси 5G ускуналаридан фойдаланиш билан боғлиқ хавфсизлик таҳдидини бартараф қилиш мумкинлигини айтмоқда.

Янги Зеландия ҳукумати эса 5G инфратузилмасида Хитой компанияси ускуналаридан фойдаланиш билан боғлиқ хавфсизлик таҳдидини камайтириш юзасидан музокара ўтказмоқда.

XS
SM
MD
LG