Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2019, Тошкент вақти: 15:56

Трамп АҚШнинг Канададаги элчисига БМТда элчилик қилишни таклиф этди


АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакатнинг БМТдаги элчиси лавозимига Келли Крафт номзодини таклиф этди.

Крафт ҳозирда АҚШнинг Канададаги элчисидир. АҚШнинг БМТдаги элчиси ўрни ўтган йил октябр ойида Никки Хейли ушбу лавозимни тарк этишини эълон қилганидан сўнг бўшаб қолган эди.

"Келли мамлакатимизнинг Канададаги элчиси сифатида ўзини яхши кўрсатди. Ишонаманки унинг раҳбарлиги остида мамлакатимиз яна ҳам яхши тамсил этилади", - деб ёзди Трамп Твиттерда.

Келли Крафт номзодини АҚШ Сенати тасдиқлаши керак.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG