Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:36

Тошкентда сигарет кукунидан чиққан ёнғинда бир киши ҳалок бўлди


Тошкент шаҳридаги хонадонлардан бирида 21 феврал куни рўй берган ёнғинда бир киши ҳалок бўлди.

Шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг маълум қилишича, Шайхонтоҳур туманида яшаган Р.А. маст ҳолда уйи ётоқхонасида сигарет чекиб, ухлаб қолиши натижасида сигарет кукуни кўрпа устига тушиб, ёнғин содир бўлган.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин қўшнилар томонидан ўчирилган.

Ёнғин оқибатида Р.А. вафот этган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бундан олдин Самарқанд вилоят, Ургут туман, Дўстлик маҳалласи, Янгиариқ кўчасидаги 89-уйда 2 февраль, тунги соат 2 дан ўтганда бошланган ёнғинни ўчириш давомида уй эгасининг 1980 ва 1986 йилларда туғилган фарзандлари, 1993 йилда туғилган келини, 2013 ва 2018 йилларда туғилган набираларининг куйган ҳолдаги жасадлари топилган эди.

XS
SM
MD
LG