Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:40

Трамп агар Конгресс фавқулодда холат таклифини рад этса вето ҳуқуқидан фойдаланишини айтди


АҚШ президенти Доналд Трамп агар Конгресс Мексика билан чегарада девор қуриш учун мамлакатда фавқулодда холат эълон қилиш таклифини рад этса вето ҳуқуқидан фойдаланишини айтди.

Бу ҳақда Associated Press Оқ уйга таяниб хабар берди.

Агар фавқулодда холат эълон қилинса деворнинг талай қисми 2020 йилнинг сентябрига қадар, яъни президентлик сайловигача қуриб битказилади.

Оқ уй ҳисоб-китобига қараганда девор учун 8 миллиард АҚШ доллари зарур.

Fox News хабарига кўра, фавқулодда холатда ҳукумат лойиҳани амалга ошириш учун 3 миллиард доллар ажрата олади.

Айни пайтда Трамп таклифини нафақат демократлар, балки айрим республикачилар ҳам рад этмоқчи.

Декабр ойи оҳирида девор атрофидаги келишмовчилик ортидан ҳукумат "шатдаун"га юз тутган эди.

XS
SM
MD
LG