Линклар

Шошилинч хабар
12 ноябр 2019, Тошкент вақти: 02:55

БМТ: 2018 йилда Афғонистонда рекорд даражада тинч аҳоли ҳалок бўлди


БМТнинг билдиришича, 2018 йилда Афғонистонда мисли кўрилмаган даражада кўп оддий фуқаро ҳалок бўлган. Ташкилотга кўра, бунга жангари гуруҳларнинг худкуш ҳужумлари ҳамда АҚШ етакчилигидаги қўшинларнинг ҳаво ҳужумлари сони ошгани сабаб бўлган.

БМТнинг Афғонистондаги ёрдам миссияси (UNAMA) 2018 йилда мамлакатда 3804 оддий фуқаро ҳалок бўлганини, 7189 одам эса жароҳат олганини билдирди. Бу эса 2017 йилга солиштирганда 11 фоизга юқоридир.

UNAMAнинг 24 февраль куни эълон қилинган ҳисоботида эътироф этилишича, ҳалок бўлган 3804 оддий фуқаронинг 69 фоизи толиблар ва “Ислом давлати” каби жангарилар уюштирган ҳужумларда ўлган.

Қолган 24 фоиз одам эса Афғонистон ҳукумати ва унинг ҳамкорлари бўлмиш АҚШ ва НАТО кучлари туфайли ҳалок бўлган.

БМТ вакили Тадамичи Ямамото кўплаб оддий фуқаро ҳалок бўлаётгани “хавотирли ва чидаб бўлмас” ҳолат эканлигини таъкидлади.

- Оддий фуқаролар ҳалок бўлиши ва майиб бўлишига чек қўйишнинг энг яхши йўли жангларни тўхтатишдир, - деди Ямамото.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG