Линклар

Шошилинч хабар
14 май 2021, Тошкент вақти: 17:34

Белградда минглаб одам президентга қарши норозилик намойишига чиқди


Шанба куни Сербия пойтахти Белград шаҳри аҳолиси 12-марта президент Александр Вучичга қарши норозилик намойишига чиқди.

Намойишчилар 12 ҳафтадан бери ҳар шанба куни намойишга чиқмоқда. Президент Вучич эса декабрь ойида “кўчага 5 миллион одам намойишга чиқса ҳам, уларнинг бирорта талабларини бажармаслигини” айтган.

Намойишчиларнинг айримлари 1990 йиллар охирида марҳум президент Слободан Милошевич ҳукуматига қарши намойишга чиққан шахслардир.

Улар орадан 18 йил ўтган бўлса-да, мамлакатда ижобий ўзгаришлар содир бўлмаётганидан норози.

1998-2000 йилларда Вучич Милошевичнинг коалиция ҳамкорларидан бири бўлган. Вучич мамлакатда матбуот кескин сиқувга олинган йилларда маълумот вазири лавозимида ишлаган.

Намойишчилар мухолифат билан ҳам ҳамкорлик қилишни истамайди, чунки мухолифат аъзолари коррупция ҳамда иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш йўлида чора кўрмай келади.

XS
SM
MD
LG