Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:17

Россияликлар мухолифатчи Немцовни хотирламоқда


24 февраль куни Россия шаҳарлари бўйлаб минглаб одам ашаддий Кремль танқидчиси ҳамда собиқ бош вазир ўринбосари Борис Немцовни хотирлаш учун тўпланди.

Президент Владимир Путиннинг ашаддий танқидчиси бўлган Немцов 2015 йилнинг 27 февралида Кремль яқинида отиб ўлдирилган.

Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида минглаб одам намойишга чиқди. Киров ва Владивосток шаҳарларида эса расмийлар юриш ўтказилишига изн бермади.

Москва шаҳри расмийлари юришда 30 мингтачага одам иштирок этишига рухсат берган.

2017 йилнинг июлида Москва суди чеченистонлик беш нафар шахсни Немцов ўлимида айблаб, узоқ муддатлик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Аммо Немцовнинг қариндошлари ҳамда тарафдорлари қотилликни юқори лавозимли шахслар уюштирганини, уларнинг кимлиги ошкор бўлмагунича, адолат ўрнатилмаслигини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG