Линклар

Шошилинч хабар
10 май 2021, Тошкент вақти: 13:00

Эрон сувости кемасидан қанотли ракета отишга муваффақ бўлди


Эрон йиллик ҳарбий машқлар давомида сувости кемасидан қанотли ракета отишга муваффақ бўлганини иддао қилди. Бу ҳақда давлат хабар агентликлари маълум қилди.

Эрон АҚШ агрессиясига жавобан Ҳормуз бўғозини тўсиб қўйишини айтиб, таҳдид солиб келади. Форс кўрфазида жойлашган стратегик Ҳормуз бўғози орқали нефть танкерлари ўтиб туради.

IRNA расмий агентлигининг хабар қилишича, 24 февраль куни Ghadir типидаги Эрон сувости кемасидан муваффақиятли равишда қанотли ракета отилган. Хабарда ракета қанча масофага уча олиши очиқланмаган. Эрон нашрларига кўра, мамлакатда биринчи марта сувости кемасидан қанотли ракета отилган.

IRNA хабарига кўра, Tareq ҳамда мамлакатда қурилган Fateh сувости кемалари ҳам қанотли ракета ота олади.

Эрон тез-тез ҳарбий ютуқларга эришгани ҳақида хабар қилиб туради. Аммо бу иддаоларнинг аксарини ғарб мутахассислари шубҳа остига олган, чунки Эрон ўз ҳарбий маҳоратини бўрттириб кўрсатишга уриниб келади.

Ўтган йили АҚШ Теҳрон ядровий дастури бўйича Эрон ва жаҳоннинг қудратли давлатлари ўртасидаги имзоланган келишувдан чиқди. Келишувда Эрон ядровий дастури чекланиши эвазига Теҳронга қарши киритилган иқтисодий санкцияларни бекор қилиш кўзда тутилган.

XS
SM
MD
LG