Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:43

Сирдарёда омборхонадаги ёнғинда бир одам ўлди


Fire at supermarket in Surhandarya
Fire at supermarket in Surhandarya

Сирдарё вилоятининг Ховос туманидаги уй ҳовлилардан бирининг омборхонасида рўй берган ёнғинда бир одам ҳалок бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ёнғин оқибатида омборхонанинг 30 кв.м майдонида ички ва том қисмлари ёниб зарар кўрган.

Шунингдек, ёнғин ўчириш вақтида Ш.М.нинг жасади топилган.

Ёнғин келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда, дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG